Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон сайёҳларни ҳимоя қилиш халқаро кодексига қўшилди

Ўзбекистон сайёҳларни ҳимоя қилиш халқаро кодексига қўшилди

Жорий йилнинг 24 феврал куни Ўзбекистон Бутунжаҳон сайёҳлик ташкилотининг Сайёҳларни ҳимоя қилиш халқаро кодексига расман қўшилди.

Бу билан мамлакат туризм соҳасидаги халқаро стандартларга ва саёҳатчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга бўлган содиқлигини яна бир бор тасдиқлади. Ушбу қарор сўнгги йилларда барқарор ўсиш кўрсатаётган ва жаҳон миқёсида тан олинаётган мамлакатимиз туризм соҳасини ривожлантиришда муҳим қадам бўлди.

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири {'} таъкидлаганидек: “Сайёҳларни ҳимоя қилиш халқаро кодекси COVID-19 пандемиясидан сўнг саёҳатларга бўлган ишончни қайта тиклашга қаратилган уйғунлаштирилган тизимдир. Ўзбекистон ушбу Кодексга амал қилиш орқали барча сайёҳлар учун янада хавфсиз ва ишончли саёҳат муҳитини яратишни мақсад қилган”.

БМТ Туризм ташкилоти томонидан ишлаб чиқилган Сайёҳларни ҳимоя қилиш халқаро кодекси сайёҳларнинг хавфсизлиги, ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашга, шунингдек туризмнинг барқарор ривожланишига кўмаклашишга қаратилган тамойиллар ва тавсиялар мажмуасидир.

Ушбу ҳужжатга қўшилиш орқали Ўзбекистон меҳмондўстлик соҳасидаги илғор тажрибаларни жорий этишга ва чет эллик меҳмонлар учун қулай шароитлар яратишга тайёрлигини тасдиқлайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг