Полиз маҳсулотларини етиштириш кўпайди
Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2022 йилда барча тоифадаги хўжаликлар томонидан 2,4 млн. тонна полиз маҳсулотлари етиштирилган.
Бу кўрсаткич 2021 йил билан солиштирилганда 5,9 фоизига ошган.
Хўжалик тоифалари бўйича таҳлил қилинганда, етиштирилган полиз маҳсулотлари умумий ҳажмининг 42,9 фоизи – деҳқон ва томорқа хўжаликларига, 53,3 фоизи – фермер хўжаликларига, 3,8 фоизи – қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлари ҳиссасига тўғри келган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter