Нега эски беш қаватли уйларда лифт бўлмаган?

Бир пайтлар дунёнинг ҳудуди энг катта мамлакатида аҳоли учун тураржойлар қуришда (Хрушчёв ва Брежнев даврида) имкон қадар кўп одамни имкон қадар камроқ майдонга жойлаштириш вазифаси қўйилган. Айтиш керакки, вазифа ошиғи билан уддаланган...
Ўша давр стандартларига кўра, лифтлар фақат олти ва ундан кўп қаватли уйларда ўрнатилиши кўзда тутилган. Тўғри, истиснолар ҳам бор эди, бироқ улар жуда оз.
Уйларни қуришда тежамкорлик бош мақсад бўлган жойда лифтга йўл бўлсин.
Бошқа бир томондан, бешинчи қаватгача зинадан кўтарилиш унча оғир иш эмас. Қолаверса, ўша даврларда жисмоний фаоллик доим мақталган.
Лифтсиз уйда яшаш машаққати эса кексайганда ёки кўч-кўчларда билинади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter