Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Наманган ва Самарқандда аҳолига 6 млрд. сўмдан зиёд қарздорлик ёзилди. Кейин-чи?

Наманган ва Самарқандда аҳолига 6 млрд. сўмдан зиёд қарздорлик ёзилди. Кейин-чи?

Фото: Xabar.uz

Наманган ва Самарқанд вилоятларининг шаҳар ва туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятларига вилоят аҳолисидан мурожаат келиб тушди. 

Айтилишича, унда «Тоза ҳудуд» ДУК, «Наманган мусаффо иқлим», «Ориф нурли келажак», «Чашмаи сафед-газ», «Шоҳимардон Асқаров» ОК ва «Анваржон Бизнес Инвест» МЧЖларнинг 2023 йил январ, феврал ойларида қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб кетиш бўйича сифатли хизмат кўрсатмагани тўғрисида арз қилинган. 

Наманган вилоятининг Наманган шаҳри, Мингбулоқ, Косонсой, Давлатобод, Наманган, Норин, Поп, Уйчи, Учқўрғон, Чортоқ ва Янгиқўрғон туманлари, шунингдек, Самарқанд вилоятининг Ургут, Паяриқ, Иштихон ва Каттақўрғон туманларидаги жами 589 та маҳалла юқорида келтирилган МЧЖлар билан шартнома имзолаган.

Аммо қиш мавсумидаги аномал совуқ вақтида корхона автомобиллари ва махсус техника воситаларига ёнилғи қуйиш бўйича муоммолар юзага келгани сабабли, январ, феврал ойлари давомида қатнов графиги йўналиши бўйича МФЙларга тўлиқ хизмат кўрсатиш имкони бўлмаган.  

Ўрганиш натижаларига кўра, «Тоза ҳудуд» ДУК, «Наманган мусаффо иқлим», «Ориф нурли келажак», «Чашмаи сафед-газ», «Шоҳимардон Асқаров» ОК ва «Анваржон Бизнес Инвест» МЧЖлар томонидан қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб кетиш бўйича тўлиқ хизматлар кўрсатилмаган даврлар учун жами 6 миллиард 178 миллион 951 минг 900 сўм тўловларнинг аҳолидан ундирилиши бекор қилинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг