Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Гипертониядан азият чекувчиларга ёрдам берувчи мевалар номи маълум бўлди

Гипертониядан азият чекувчиларга ёрдам берувчи мевалар номи маълум бўлди

Баъзи мевалар гипертония, атеросклероз ва анемияда саломатликни яхшилаши мумкин. Булар гилос ва олхўри, деб хабар беради News.ru.

Россия давлат таълим университети табиий фанлар факультети доценти Виталий Наполовнинг таъкидлашича, қишда кўпчиликнинг қўллари қаттиқ совуқлаша бошлайди. Бу капиллярлар билан боғлиқ муаммоларнинг натижасидир. Гилос ва олхўри уларни мустаҳкамлашга ёрдам беради.

Ушбу мевалар калий, калций, магний ва А ва C витаминларига бой. Улар майда капиллярларнинг деворларини мустаҳкамлайди ва уларнинг мўртлашишини олдини олади. 

Бундан ташқари, ушбу мевалар қон ивишини камайтиради. Улар шунингдек, қаришни секинлаштирадиган антиоксидантларни ҳам ўз ичига олади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг