Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Германиядан Ўзбекистонга сайёҳлар оқими 30 фоизга ошди

Германиядан Ўзбекистонга сайёҳлар оқими 30 фоизга ошди

Фото: Xabar.uz

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-июль ойларида 18,4 минг нафар Германия фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрган.

Бу кўрсаткич 2023 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 4,3 минг нафарга ёки 30,9 фоизга ошган.

2024 йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрган Германия фуқаролари сафар мақсадлари бўйича қуйидагича:

дам олиш – 15 303 нафар;

қариндошларни йўқлаш – 2 189 нафар;

хизмат юзасидан – 846 нафар;

тижорат – 44 нафар;

ўқиш – 20 нафар;

даволаниш – 7 нафар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг