Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Энг арзон ва қиммат ош қаерда? Статистика қўмитасининг январь ойи учун «Палов индекси»

Энг арзон ва қиммат ош қаерда? Статистика қўмитасининг январь ойи учун «Палов индекси»

Фото: «Блог Comfy»

Ўзбекистонда энг оммавий таом — «Палов индекси» маълумотлари шакллантириб борилиши ҳақида илгари хабар бергандик. Давлат статистика қўмитаси 2020 йил январь ойи учун Ўзбекистон ҳудудларида паловнинг ўртача нархи қанчалигини аниқлади.

Ошнинг ўртача нархини аниқлашда мамлакатимиз марказий ҳудудларидаги умумий овқатланиш муассасалари (Ош марказлари)да ўтказилган кузатув натижаларига асосланилган.

Қуйидаги жадвалдан кўриниб турибдики, паловнинг ўртача нархи энг юқори ҳудудлар: Самарқанд (1 порцияси — 16 667 сўм, 1 кг. — 116 667 сўм), Бухоро (1 порцияси — 16 000, 1 кг. — 112 000), Тошкент шаҳри (1 порцияси — 15 400, 1 кг. — 107 800) ҳамда Қашқадарё, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари (1 порцияси — 15 000, 1 кг. — 105 000 сўмдан).

Энг арзон ошни эса Наманган (1 порцияси — 11 000, 1 кг. — 77 000) ва Сурхондарё (1 порцияси — 11 800, 1 кг. — 82 600) вилоятларига борсангиз ейсиз.

Ўзгаришлар бор: тепадан пастга ва пастдан тепага

Статистика қўмитаси 2019 йилнинг декабрь ойи учун эълон қилган «Палов индекси»да ҳам Ўзбекистонда ошнинг ўртача нархи энг юқори ҳудуд сифатида Самарқанд вилояти кўрсатилган эди: 1 порцияси — 20 000, 1 кг. — 140 000 сўм (қуйидаги жадвалга қаранг). Ҳозир ҳам энг қиммат ош Самарқандда, аммо нархи олдинги ойга нисбатан январда 16,6 фоизга пасайган.

«Энг арзон ош ҳудудлари»да эса, аксинча, паловнинг нархи қимматлашган: Навоий — +8,3 фоиз, Наманган — +2,8 фоиз, Сурхондарё — +1,2 фоиз.  

Давлат статистика қўмитаси маълум қилишича, кузатувчи томонидан рўйхатга олинган кун ва вақтдаги нарх-наво қайд этилиб, вақт ва жойга қараб нархлар ўзгариб туради. Мазкур маълумотларни шакллантириш жараёнида фақатгина танлаб олинган умумий овқатланиш муассасалари (Ош марказлари)даги 1 кг. паловнинг ўртача нархлари ҳисобга олинган бўлиб, ресторан ва чойхоналардаги нархлар инобатга олинмаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг