Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Дезинфекцион туннеллар ўрнида санитайзер-диспансер қурилмалари ўрнатилади

Дезинфекцион туннеллар ўрнида санитайзер-диспансер қурилмалари ўрнатилади

Республика махсус комиссияси баёнига кўра, Жаҳон соғликни сақлаш ташкилоти тавсиялари асосида дезинфекцион туннеллардан фойдаланиш тўхтатилаётгани хабар берилганди.

Эндиликда корхоналар, ташкилотлар, муассасалар, жамоат жойлари, бино ва иншоотларга кириш жойида тана ҳароратини контактсиз ўлчаш, ташриф буюрувчиларни зарур ҳолатларда ти66ий ёки бир марталик ниқоблар билан таъминлаш, шунингдек, кириш кисмида ташкил қилиш учун қулай жойда тери учyн антисептик эритмалари бўлган санитайзер-диспансер қурилмалари ўрнатиш амалиёти жорий этилади.

Бунда ушбу амалиётларни тегишли қоидалар асосида олиб бориш бўйича масъулият ва жавобгарлик муассаса ва ташкилотларнинг биринчи раҳбарлари зиммассида бўлиб, мазкур тадбирларига риоя этилиши юзасидан назоратни амалга ошириш Санитария-эпидемиологик осойиштaлик ва жамоат саломатлиги хизмати ва тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар зиммасига юклатилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг