Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Департамент валютафурушларни ушламоқда: тафсилотлар

Департамент валютафурушларни ушламоқда: тафсилотлар

Фото: Прокуратура департаменти.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Нурота туман бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.

Унда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган фуқаролар В.А. фуқаро З.З. жами 4 300 АҚШ долларини фуқаро А.Жга 54,5 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.      

Шу каби, Департаментнинг Вобкент туман бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган фуқаро М.Н. фуқаро Г.Д.дан жами 3 000 АҚШ долларини 37,6 млн сўмга сотиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.      

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг