Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Россия Исроилга жиддий айблов қўйди

Россия Исроилга жиддий айблов қўйди

Исроил Эрон ва Қўшма Штатлар ўртасида можаро қўзғаш режасини тузмоқда. Бу ҳақда БМТ Хавфсизлик кенгаши йиғилишида Россиянинг БМТдаги доимий вакили Василий Небензя маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».

«Исроил раҳбариятининг режалари ҳар қандай ҳолатда ҳам унинг асосий минтақавий рақиби Эрон ва АҚШ ўртасида тўғридан-тўғри можаро келтириб чиқариши борган сари ойдинлашмоқда», деди россиялик дипломат.

Бундан олдин Небензя Яқин Шарқ минтақаси катта уруш тубига сирпаниб бораётганини айтганди.

Эслатиб ўтамиз,  аввалроқ Исроил Ливан ерларига бостириб кирди,  1 октябр куни эса Эрон Исроил ҳудудларига ракета зарбалари ёғдирди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг