Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Чегарада ўзбекистонлик ҳарбийлар ва қирғизистонлик чўпонлар ўртасида муштлашув бўлди

Чегарада ўзбекистонлик ҳарбийлар ва қирғизистонлик чўпонлар ўртасида муштлашув бўлди

Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарасида ҳарбийларимиз ва қирғизистонлик чўпонлар ўртасида келишмовчилик бўлиб ўтди. Бу ҳақда Қирғизистон давлат чегара хизмати томонидан хабар бериб ўтилган.

Хабарда айтилишича, Ўзбекистон чегарачилари жанжални тўхтатиш учун осмонга ўқ узишга мажбур бўлган. Ҳодиса натижасида жабрланганлар йўқ.

«Ўқ узилиши натижасида жабрланганлар йўқ. Айни вақтда ҳар икки мамлакат чегара хизматлари вакиллари учрашиб, бўлиб ўтган ҳодисани муҳокама қилмоқда», — дейилади хабарда.

Жанжал келиб чиқишига сабаб сифатида Қирғизистон фуқаролари ўз чорвасини қидириб, чегара ҳудудига ўтиб кетган. Ўзбекистон чегарачилари уларни тўхтатган вақтда аввал даҳанаки жанжал келиб чиққан. Жанжал кучайиб, муштлашувга қадар етиб борган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг