Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

9 феврал куни баъзи ҳудудларда ёмғир ва қор ёғади

9 феврал куни баъзи ҳудудларда ёмғир ва қор ёғади

Фото: Xabar.uz

Бугун кундузи куннинг биринчи ярмида баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Самарқанд, Қашқадарё вилоятларида ва Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 5-10° илиқ, шимолда 0-5° совуқ бўлади.

Пойтахтимизда куннинг биринчи ярмида ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, туман тушиши мумкин. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 8-10° илиқ бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда  қор ёгади,  туман тушиши мумкин. Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 3° совуқ-2° илиқ бўлади. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг