Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бугун ҳаво ҳарорати максимал 39 даражагача кўтарилади

Бугун ҳаво ҳарорати максимал 39 даражагача кўтарилади

Фото: Xabar.uz

Бугун кундузи республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, айрим жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 34-39°.

Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 36-38° бўлади.

Тоғли ҳудудларда айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 25-30° бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг