Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

“Беш ташаббус – беш имконият!” шиори остида тадбир ўтказилди

“Беш ташаббус – беш имконият!” шиори остида тадбир ўтказилди

Учтепа туманидаги 193-сонли умумий ўрта таълим мактабида “Беш ташаббус – беш имконият!” шиори остида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда сўз олганлар мамлакатимизда ёш авлодни маънавий баркамол инсон этиб тарбиялаш, бўш вақтини мазмунли ўтказишни ташкил этиш, уларнинг санъат, спорт, ахборот технологиялари, китоб ўқишга қизиқишини ошириш бўйича бешта муҳим ташаббус доирасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганини таъкидладилар.

Дастлаб биринчи ташаббус бўйича маданият, адабиёт, санъатга қизиқувчан ёшлар ўз иқтидорларини намойиш этишди. Тасвирий санъат асарлари, ўқувчилар томонидан тайёрланган миллий қўғирчоқлар ва либослар кўргазмалари, айниқса, “Қўғирчоқ тeатри” жамоасининг чиқишлари йиғилганларда катта таассурот қолдирди.

“Президентимиз илгари сурган беш муҳим ташаббус ўсиб келаётган ёш авлодни баркамол этиб тарбиялашга қаратилгани билан ғоят аҳамиятли. Ёшларни болалигиданоқ спортга, санъатга, тил ўрганишга ва китоб ўқишга бўлган қизиқишларини уйғотиш борасида олиб борилаётган бу каби тадбирлар эса келажакда ўз самарасини беради ”, – дейди 193-сонли умумий ўрта таълим мактаби директори Нигора Гафурова.

Тадбир давомида ўқувчилар ўртасида “Менинг бағрикенг дунёйим!” мавзусида деворий газеталар танлови ўтказилди.Унда фахрли ўринлари эгаллаган ёшлар фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.

Шу куни Ўзбекистон Республикасининг давлат байроғи қабул қилинганининг 28 йиллиги муносабати билан “Байроғимиз – фахримиз, ғуруримиз” мавзусида маданий тадбир ҳам ташкил этилди.

“Мазкур тадбир ёшларда давлат рамзларига нисбатан ҳурмат туйғуларини янада юксалтириш, “Бешта муҳим ташаббус” доирасида тизимда амалга оширилаётган ишлар кўламини кенгайтириш, ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш ҳамда спортни оммалаштириш мақсадида ўтказилди. Зеро, мустақиллигимиз, миллий ғуруримиз тимсоли бўлган ушбу давлат рамзи ҳар биримизни юксак марралар сари руҳлантиради”, – дейди 193-сонли мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Дилбар Тожиева.

Тадбирда байроқ ҳақида айтилган шеърлар барчанинг эътиборини тортди. Айниқса, ўқувчилар томонидан куйланган куй-қўшиқлар йиғилганларга хуш кайфият улашди.

Сурайё Усмонова,
Учтепа туманидаги
193-сонли умумий ўрта таълим
мактаби ўқитувчиси

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг