Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Алишер Мақсудов Экология қўмитаси раиси лавозимига маъқулланди

Алишер Мақсудов Экология қўмитаси раиси лавозимига маъқулланди

Фото:«Parliament.gov.uz»

2020 йил 11 ноябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Унда депутатлар Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси лавозимига Алишер Мақсудов номзодини кўриб чиққанлар.

Мажлисда Алишер Мақсудов лавозимга киришганидан сўнг экология соҳасидаги ислоҳотларнинг самарадорлигини таъминлаш мақсадида келгусида амалга ошириладиган ишлар ҳақида қисқача ахборот берди.

«Мажлис якунида Алишер Мақсудов номзодини Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси лавозимига маъқуллаш ҳақидаги қарори қабул қилинди» , дейилади Қонунчилик палатаси сайтида берилган хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг