Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

28 ёшли аёлга бир йигитни «иситиб» беришни ваъда қилган «сеҳргар» ушланди

28 ёшли аёлга бир йигитни «иситиб» беришни ваъда қилган «сеҳргар» ушланди

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ

Ёлғон ишлатиб бир аёлни чув туширган ва тилла ҳамда пулларини олган «сеҳргар»га нисбатан жиноий иш қўзғатилди. Бу ҳақда Тошкент ИИББ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Миробод тумани ИИО ФМБга 28 ёшли Зилола А. мурожаат қилди. У ўз аризасида унга бир йигитни «иситиб» беришни ваъда қилган 20 ёшли Валентина С.га нисбатан чора кўришни сўради.

Валентина С. ўз «хизматлари» учун Зилоладан 450.000 сўм ва умумий қиймати 32.890.000 сўм бўлган тилла тақинчоқлар олган. Аммо «сеҳргар» ўз ваъдасида турмасдан, пулларни эҳтиёжига сарфлаб юборган. Ушбу факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси («Фирибгарлик») бўйича жиноий иш қўзғатилди.

«Ҳурматли фуқаролар, агар сиз фирибгарлик қурбони бўлган бўлсангиз ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилинг», дейилади ИИББ хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг