Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Янги агентлик ташкил этилади

Янги агентлик ташкил этилади

Фото: Xabar.uz

Шавкат Мирзиёев фармони билан Ўзбекистон Республикаси Стратегик ривожланиш агентлиги ташкил этилади.

Мақсад – мамлакатда инвестиция муҳитини яхшилашга қаратилган ислоҳотларни амалга ошириш бўйича ёндашувларни такомиллаштириш, ҳудудлар ва тармоқларнинг жадал ривожланишини таъминлаш учун уларнинг инвестициявий жозибадорлиги ва рақобатбардошлигини ошириш.

Агентликнинг асосий вазифалари сифатида тармоқлар ва ҳудудлар кесимида инвестицияларни жалб этиш ва лойиҳаларни амалга оширишнинг стратегик масалаларини ўрганиш, инвестиция фаолиятининг истиқболли тармоқлари ва йўналишларини аниқлаш  ҳамда бошқалар белгиланмоқда.

Агентлик фаолиятининг устувор йўналишларини, самарадорлигининг асосий кўрсаткичларини, унинг фаолияти билан боғлиқ бошқа қарорларни Ўзбекистон Президенти раислигидаги Стратегик ривожланиш агентлигининг Кенгаши тасдиқлайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг