Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Супер лойиҳа» доирасидаги ишлар бошлаб юборилди

«Супер лойиҳа» доирасидаги ишлар бошлаб юборилди

«Микрокредитбанк» АТБ томонидан деҳқон хўжаликларига ижарага берилган 81 та контурдаги 887 гектар ер майдонларида «Бир контур — бир маҳсулот» тамойили асосида намунали лойиҳаларни амалга ошириш учун 81 та агрегаторлар танлаб олинди.

Банк ахборот хизматининг хабар беришича, ушбу агрегаторлар томонидан жорий йилда биринчи экинда полиз ва мева-сабзовот экинлари экилади. Бунинг учун агрегаторларга тижорат банклари томонидан 2,7 млрд сўм имтиёзли кредитлар ажратилади. Ушбу агрегаторларга 2 621 нафар киши кооперация аъзоси сифатида бириктирилиши белгиланган.

Кооператив аъзолари томонидан юқори даромадли ва экспортбоп (қишки қовун-тарвуз, гулкарам, қизил лавлаги, ловия ва сабзи-шолғим) маҳсулотлари экилади.  

Хусусан, Самарқанд вилояти Нарпай тумани Нухай маҳалладаги 24-контурда 35 нафар ёшларга 40 сотихдан ажратилган 14 гектар ер майдонада Агрегатор «Диёржон Давронжон сервис» оилавий корхонаси бошчилигида биринчи экинга баҳорги сабзи етиштирилади. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, бир кооператив аъзоси ўртача 55 млн сўмдан даромад олиши режа қилинмоқда.

Президент раҳбарлигида 2024 йил 16 декабрда ўтказилган видеоселектор йиғилишида «Супер лойиҳа» доирасида «етиштириш - қайта ишлаш - сотиш» занжирини яратиш ва республика ҳудудида қўшимча 7 та шунга ўхшаган намунавий лойиҳаларни амалга ошириш вазифаси юклатилганди.

Бунинг ижроси сифатида, Қорақалпоғистон Республикаси Чимбой тумани «Тазғара» маҳалласида ёшларга ижарага берилган 20 гектар ер майдонида биринчи экинга помидор, кейин кўкат етиштириш таклифи берилган бўлиб, айни пайтда ушбу лойиҳани дастлабки харажатлар учун банк томонидан молиялаштириш ишлари бошлаб юборилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг