Ўзбекистонга тижорат учун энг кўп туркманистонликлар келмоқда
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-ноябрь ойларида жами 165,1 минг нафар чет эл фуқаролари тижорат мақсадида Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 104 минг нафарга ёки 2,7 баробарга ошган.
Жорий йилнинг январь-ноябрь ойларида Ўзбекистон Республикасига тижорат мақсадида келган чет эл фуқаролари мамлакатлар бўйича қуйидагича тақсимланган:
Туркманистон — 89 218 нафар;
Тожикистон — 36 038 нафар;
Афғонистон — 32 232 нафар;
Туркия — 1 166 нафар;
Хитой — 1 132 нафар;
Ҳиндистон — 857 нафар;
Қирғиз Республикаси — 799 нафар;
Корея Республикаси — 608 нафар;
Россия — 479 нафар;
АҚШ — 383 нафар;
Бошқа давлатлар — 2 169 нафар
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter