Миллий либослар - қадриятларимиз тимсоли

Умрибоқий анъаналар миллат бардавомлиги кафолатидир. Айнан қадриятлар аждодлар занжирини авлодларга туташтирувчи мустаҳкам кўприк дейиш мумкин.
«Ўзмиллийбанк» АЖ эса қадриятларга содиқликни доимо қўллаб-қувватлайди. Шу боис миллий либослар куни челленжида одатдагидек фаол ва ташаббускор. Бинобарин, бу жараён жамоанинг ҳар бир аъзосида ифтихор ва ғурур туйғусини уйғотади.
Бугун Банкнинг бош офис, Бош бошқарма ҳамда ҳудудий бўлинмаларида ходимлар эгнидаги миллий либослар, ўзбекона дўппилар барчага баҳорий кайфият ва жўшқинлик бахш этмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter