Меҳмонхона бизнесини бошқариш дастури йўлга қўйилмоқда

Самарқанддаги Халқаро Туризм Академияси Les Roches билан ҳамкорликда Меҳмонхона бизнесини бошқариш дастурини ишга туширмоқда.
Les Roches – меҳмондўстлик соҳасида таълим берувчи дунё етакчиси бўлиб, ўзининг бой тажрибаси ва инновацион ўқитиш усулларини Академияга татбиқ этади. Дастур битирувчилари UN Tourism ҳамда Les Roches томонидан эътироф этилган сертификатларга эга бўладилар, бу эса уларга меҳмонхона бизнесида муваффақиятли карьера қуриш имкониятини беради.
Академиянинг таълим дастурлари кенг доирада туризм соҳасига эндигина қадам қўйганларга ҳамда малакасини оширишни хоҳлаган соҳа мутахассислари учун мўлжалланган. Назарий билимлардан ташқари, талабалар хусусий сектордаги ҳамкорларимизда амалиёт ўташ имкониятига эга бўладилар.
Таълим ва касбий тайёргарликка инвестиция киритиш орқали Академия меҳмондўстлик соҳасида янги авлод етук мутахассисларини тайёрлашга интилади. Улар нафақат тармоқ ривожига, балки маҳаллий жамоалар тараққиётига ҳам ижобий таъсир кўрсатиб, минтақавий ва глобал контекстда барқарор тараққиётнинг асосий ҳаракатлантирувчи кучига айланишади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter