Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Исроил Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзолигини ратификация қилди

Исроил Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзолигини ратификация қилди

Исроил Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзолигини ратификация қилди.

Мамлакатимизнинг Исроилдаги элчихонасига кўра, БААда бўлиб ўтаётган Жаҳон савдо ташкилотининг конференцияси доирасида тегишли ҳужжатни Исроил иқтисодиёт вазири Нир Баркат Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Жамшид Ходжаев билан учрашувда имзолади.

Маълумот учун, ЖСТга аъзо бўлиш учун барча аъзо давлатларнинг розилиги керак.

ЖСТга аъзолик Ўзбекистонга кенг имкониятлар эшикларини очади, мамлакат 164 та давлат билан тенг ҳуқуқли асосда савдо қилиш имконини қўлга киритади.

Марказий Осиёда Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон ЖСТга аъзо давлатлар саналади. Ўзбекистон ва Туркманистон ҳозирда кузатувчи давлатлардир. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг