Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ЙПХ инспекторига пора таклиф қилган ҳайдовчи ниятига етмади

ЙПХ инспекторига пора таклиф қилган ҳайдовчи ниятига етмади

Фото: «IIV.UZ»

2021 йил 23 январь куни Самарқанд шаҳрининг Мирзо-Улуғбек ва Б.И. йўли кўчалари кесишган чорраҳада ҳайдовчи Х.Б. бошқарувида бўлган «ВАЗ-2103» русумли автомашина йўл ҳаракати қоидаларининг 41 ва 7-банди талабларини бузиб келаётганлиги сабабли ЙПХ инспектори томонидан тегишли тартибда тўхтатилган. Унга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, автомашинаси вақтинчалик жарима майдончасига жойлаштирилган. Шундан сўнг ҳайдовчи инспекторга автомашинасини жарима майдончасидан чиқариб бериши эвазига 600.000 минг сўм миқдоридаги пулни пора тариқасида таклиф қилган.

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабарига кўра, ЙПХ инспектори ушбу ҳолат юзасидан билдирги орқали вилоят ИИБ бошлиғи номига мурожаат қилган.

Мазкур билдиргига асосан, ИИВ Ўз хавфсизлиги бошқармаси ҳамда Самарқанд шаҳар прокуратураси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Х.Б. ЙПХ инспекторига 600.000 сўм миқдоридаги пулларни пора тариқасида берган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг