Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Яқин қариндошлар ўртасида транспорт воситасини бошқариш учун ишончнома бекор қилиниши мумкин

Яқин қариндошлар ўртасида транспорт воситасини бошқариш учун ишончнома бекор қилиниши мумкин

Фото: «Stv.uz»

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида «Ўзбекистон Республикасида нотариат тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент фармони лойиҳаси жойлаштирилди.

Лойиҳанинг энг муҳим нуқталаридан бири, бу — 2019 йил 1 октябрдан яқин қариндошлар ўртасида транспорт воситасидан фойдаланишда нотариал тасдиқланиши шарт бўлган ишончноманинг бекор қилинишидир.

Унга кўра, яқин келажакда яқин қариндошлари (ота-она, эр (хотин), болалар, ака-укалар, опа-сингиллар) ўртасида транспорт воситасидан фойдаланида нотариал тартибда ишончнома шарт бўлмайди. Транспорт воситаси эгасининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полисига уларнинг (қариндошларнинг) исми, шарифи ва отасининг исми қайд этиб қўйилиши кифоя.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг