Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тунги клуб олдидаги жанжалда ППХ ходими жароҳат олди

Тунги клуб олдидаги жанжалда ППХ ходими жароҳат олди

Фото: Xabar.uz

Ижтимоий тармоқларда бир нечта фуқаролар ички ишлар органлари ходимларига қаршилик кўрсатаётганлигини акс этган видео тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан пойтахт ИИББ қуйидагиларни маълум қилди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 22 февраль куни тахминан соат 23.30 ларда Юнусобод туманида жойлашган тунги клублардан бирининг олдида, 5 нафар (1991 й.т. Б.Х., 1992 й.т. Н.Ё., 1991 й.т. Ш.Ж., 1974 й.т. М.И. ва 1992 й.т. Ш.О.) шахслар жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимай, жамоат жойида маст ҳолатда бақир-чақир қилишиб, фуқароларнинг осойишталигини бузишган.

 Ҳодиса жойига мазкур ҳудудга жалб қилинган ППХ ходимлари етиб келиб, ушбу фуқароларни тинчлантириб, вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида туман ИИО ФМБга боришларини таклиф қилишган. Бироқ, фуқаролар ИИО ходимларининг қонуний талабларини бажармай, уларга фаол қаршилик кўрсатишган. Натижада ППХ инспектори Д.Толипов жароҳат олган.  

Мазкур ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар Юнусобод тумани прокуратурасига тақдим этилган бўлиб, терговга қадар текширув якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади, дейилади ИИББ хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг