Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Саидазиз медгородок ва бошқаларга нисбатан суд бошланди

Саидазиз медгородок ва бошқаларга нисбатан суд бошланди

Фото: Олий суд матбуот хизмати

Бугун жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судида С.Саидалиев ва бошқаларга (жами 29 киши) оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни бошланди.

Ушбу жиноят иши жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судининг раиси М. Мирзажонов раислигида биринчи инстанция судида кўриб чиқилмоқда.

Дастлабки тергов органининг айблов хулосасига кўра судланувчилар С. Саидалиев, М. Мирходжаев, Ш. Самиев, А. Акрамов, И. Сатвалдиев, Ф. Алимов, Р. Бобоназаров, Л. Шомуродов, Н. Туляганов, Ш. Қуватов, Ғ. Ўринбоев, У. Махмудов, А. Нурматов, Б. Эркинов, А. Юлдашев, С. Усмонов, Д. Умирзаков, Т. Абдумаликов, Д. Бадалов, У. Рахимов, Д. Хошаков, З. Қаюмов, Б. Муминов, Д. Юнусов, Д. Султанов, Б. Самадов, Х. Рискиев, Б. Раҳмонов ва Ё. Сотиволдиев Жиноят кодексининг 112, 165, 168, 182, 227, 228, 229, 236, 237, 238, 242, 243, 277 ва 28,211-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда.

28 нафар судланувчига нисбатан «қамоққа олиш» ва 1 нафарига «муносиб хулқ атворда бўлиш тўғрисида тилхат» тарзидаги эҳтиёт чоралари қўлланилган.

Тасдиқланган айблов хулосасига кўра мазкур жиноят иши доирасида 31 нафар жабрланувчи ва 130 нафар гувоҳ аниқланган.

Қўшимча маълумот суд жараёни якуни бўйича берилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг