Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ҳоким ёрдамчилари жиноят устида қўлга олинди

Ҳоким ёрдамчилари жиноят устида қўлга олинди

Давлат хавфсизлик хизматининг Навоий вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментининг ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Навоий шаҳрида фаолият юритувчи МЧЖ раҳбари фуқарога Хатирчи туманидаги маҳалла фуқаролар йиғинларидан бирининг ҳоким ёрдамчиси тавсияномаси асосида банкдан 100 млн сўм миқдорида имтиёзли кредит маблағи олиб бериш эвазига 20 млн сўм олган вақтида ушланди.

Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, муқаддам судланган ҳоким ёрдамчиси ўз хизмати учун 10 млн сўм ҳамда Хатирчи туманидаги акциядорлик тижорат банки мутахассиси эса тегишли ҳужжатларни тайёрлаб, кредит маблағи ажратиб бериш эвазига 2 млн сўм олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 168 ва 211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Давлат хавфсизлик хизматининг Андижон вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда вилоят ички ишлар бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Шаҳрихон туманидаги маҳалла фуқаролар йиғинларидан бирининг ҳоким ёрдамчиси ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда, тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган фуқарога банкдан 100 млн сўм миқдорида имтиёзли кредит маблағи ажратилишида ёрдам бериш эвазига 9 млн сўм олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда ҳоким ёрдамчисига нисбатан Жиноят Кодексининг 168 ва 214-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг