Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

3 нафар судья интизомий жавобгарликка тортиладиган бўлди

3 нафар судья интизомий жавобгарликка тортиладиган бўлди

Фото: «Kubnews.ru»

Бугун Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Xabar.uz»га кенгаш матбуот хизмати маълум қилмоқда. Йиғилишда 5 йиллик ваколат муддати тугаган бир неча нафар судьяларни янги муддатга тайинлаш, шунингдек, айримларини (ваколат муддатига) қайта тайинлаш масаласи кўриб чиқилди.

Тайинловга оид барча жараёнлар замонавий ахборот-коммуникация технологиялари воситасида очиқ-ошкора ўтди. Унда оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳам ҳозир бўлишди.

Судьялар олий кенгаши қарори билан 6 нафар номзод навбатдаги 10 йиллик муддатга, яна уч нафар судья ваколат муддатига қайта тайинланди, 2 нафари захирага қолдирилди. Захирада қолганларга бир ойдан кейин яна бир бор ўз омадини синаб кўриш имконияти берилади.

Шунингдек, кенгаш судьялик фаолиятида хато-камчиликларга йўл қўйган 4 нафар судьяни интизомий жавобгарликка тортиш масаласини ҳам муҳокама қилди.

Пировардида, уларнинг 3 нафарини интизомий жавобгарликка тортишга розилик берди, бир нафарига нисбатан рад этди.

Эслатиб ўтамиз, судьяларга нисбатан интизомий чоралар (Судьялар олий кенгаши розилик билдирганидан сўнг) тегишли малака ҳайъатлари томонидан қўлланилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг