Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Зўравонлик акс этган видеога изоҳ берилди

Зўравонлик акс этган видеога изоҳ берилди

Ижтимоий тармоқларда кўчада бир йигит бошқа бир кишининг юзига қаттиқ мушт тушириб, ҳушидан кетказгани видеоси тарқалди.

Тошкент вилояти ИИББнинг аниқлик киритишича, видеодаги ҳолат жорий йилнинг 7 ноябрь куни Юқори Чирчиқ тумани Янги бозор ҳудудида жойлашган фастфуд савдо шохобчасида икки фуқаро гап талашиши натижасида содир бўлган.

Жанжалдан сўнг улар ўзаро гаплашиб олиш мақсадида шохобча ташқарисига чиққан вақтда 21 ёшли А.Қ. 26 ёшли Б.Т.нинг юз қисмига мушт туширган ва фуқаро ҳушини йўқотган (мазкур ҳолат ижтимоий тармоқларга тарқалган).

Шундан сўнг унга биринчи ёрдам кўрсатилиб ўзига келтирилган ва ИИБга мурожаат ёки хабар берилмаган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан ҳудудий ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Фуқаронинг тан жароҳати юзасидан экспертиза тайинланган.

Дастлабки маълумотга кўра, 26 ёшли Б.Т. шу куни мастлик ҳолатида бўлган ва у шохобча ичида ўзи билан жанжаллашган шахсни ҳамда бошқаларни турли сўзлар билан ҳақоратлаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг