Туркияда қалбаки алкоголдан вафот этган ўзбекистонликлар 6 нафарга етди
Қалбаки спиртли ичимликларни тайёрлаш ва тарқатиш билан шуғулланиб келган икки нафар Туркманистон фуқароси Истанбулда қўлга олинди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги бош консулхонаси хабар берди.
Олинган маълумотларига кўра, сўнгги сутка ичида Истанбул шаҳрида жами 38 киши сохта спиртли ичимлик истеъмоли оқибатида заҳарланган. Касалхонага мурожаат қилганларнинг 11 нафари ҳаётдан кўз юмган.
Полиция воқеа юзасидан кенг қамровли тергов ишларини бошлади.
Маълум бўлишича, шифохонага мурожаат қилганларнинг 26 нафари хорижликлардир.
Мазкур ҳолатга алоқадорликда айбланиб, 2 нафар Туркманистон фуқароси қўлга олинган ва уларга нисбатан жиноят иши очилган.
Ҳозирга вақтга кўра, қалбаки спиртли ичимликлар истеъмол қилиш оқибатида вафот этган Ўзбекистон фуқаролари сони 6 нафар (беш эркак ва бир аёл)га етган.
Эслатиб ўтамиз, аввал Андижон ва Самарқандда ҳам фуқаролар спиртли ичимлик сабаб вафот этганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter