Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентга кириб келишда «Афросиёб»нинг ойнаси синди

Тошкентга кириб келишда «Афросиёб»нинг ойнаси синди

Фото: ИИВ

23 июнь куни машинист М.Файзираҳмонов бошқарувдаги «Бухоро-Тошкент» йўналишидаги «Афросиёб» тезюрар йўловчи поездининг электровоз ойнасига қаттиқ жисм келиб тегиши натижасида дарз кетган.

Бу ҳақда Тошкент минтақаси темир йўл транспортида хавфсизликни таъминлаш бошқармасига 23 июнь куни соат 20:05 да ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси Йўловчи поездларини кузатиш батальони навбатчиси Ш.Асомов телефон орқали хабар берган.

Воқеа жойига чиқилиб, олиб борилган суриштирув ишлари давомида, «С.Раҳимов» темир йўл бекатининг 3378-км. 5-тўсиқда, Тошкент шаҳар, Сергели тумани, «Чоштепа» маҳалласи ҳудудида, Тошкент метрополитени йўлининг қурилиши олиб борилаётган вақтида, темир йўл изининг устидан ўтувчи метрополитен кўпригига бетон насоси орқали қуйилган бетон маҳсулоти қотмаганлиги сабабли «Бухоро-Тошкент» йўналиши бўйича ҳаракатланаётган «Афросиёб» йўловчи тезюрар поезди электровозининг олд ойнасига бетон қоришмаси бўлаклари тегиб дарз кетганлиги маълум бўлган.

Суриштирувни Тошкент-Жанубий вокзалида транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси олиб бормоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг