«Афросиёб» тезюрар поезди ҳаракат жадвалига ўзгартиришлар киритилди
8 октябрдан бошлаб юқори тезликда ҳаракатланувчи «Афросиёб» электропоездлари йўловчи жадвалига ўзгартиришлар киритилди.
Бу ҳақда «Темирйўлэкспресс» АЖ матбуот хизмати маълум қилди. Компания, ўз навбатида, йўловчилардан чипталарида белгиланган вақт бўйича вокзалда ҳозир бўлишларини сўрамоқда.
Янги жадвал бўйича эрталаб жўнаш вақти:
- 764-сонли Тошкент — Қарши йўналиши: Тошкент 06:28 — Қарши 10:07;
- 766-сонли Тошкент — Самарқанд йўналиши: Тошкент 06:51 — Самарқанд 09:21;
- 768-сонли Тошкент — Бухоро йўналиши: Тошкент 07:27 — Бухоро 11:38;
- 770-сонли Тошкент — Бухоро йўналиши: Тошкент 07:54- Бухоро 12:11;
- 778-сонли Тошкент — Бухоро йўналиши: Тошкент 06:03- Бухоро 10:14;
- 774-сонли Тошкент — Шаҳрисабз йўналиши: Тошкент 06:28- Шаҳрисабз 11:12.
Янги жадвал бўйича тушдан кейин жўнаш вақти:
- 772-сонли Тошкент — Бухоро йўналиши: Тошкент 19:39 — Бухоро 00:01;
- 763-сонли Қарши — Тошкент йўналиши: Қарши 17:29 — Тошкент 21:10;
- 765-сонли Самарқанд — Тошкент йўналиши: Самарқанд 17:39 — Тошкент 20:12;
- 767-сонли Бухоро — Тошкент йўналиши: Бухоро 16:24 — Тошкент 20:38;
- 769-сонли Бухоро — Тошкент йўналиш: Бухоро 15:00 — Тошкент 19:19.
Маълумот учун, жорий йилнинг июль ойида «Ўзбекистон темир йўллари» компанияси «хорижий ҳамда маҳаллий сайёҳларнинг тарихий шахарларда узоқроқ бўлишини таъминлаш мақсадида» юқори тезликда ҳаракатланувчи «Афросиёб» электропоездларининг эрталабки қатновларини бир соат олдинга кўчириш режалаштирилаётганини билдирган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter