Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўринбосари калтакланган мактаб директори ишдан олинди

Ўринбосари калтакланган мактаб директори ишдан олинди

2023 йилнинг август ойида Бухоро вилояти Қоракўл туманида мактаб директори ўринбосарининг калтаклангани ҳақида хабар қилинган эди.

Ҳолатга кўра, Қоракўл туманидаги 10-умумий ўрта таълим мактаби директори Ўлмас Файзуллаев ва унинг шу мактабда фаолият юритаётган акаси Али Файзуллаев директор ўринбосари Ойбек Фозиловни калтаклашган. Ойбек Фозиловоғир тан жароҳатлари билан Қоракўл туман тиббиёт бирлашмасига олиб келинган ваётқизилган.  У бош мия жароҳатлари, бош мия чайқалиши, бош мия чекка соҳасининг йиртилган жароҳати, баданнинг кўплаб қисмларида қонталашлари ва шилинмалариташхиси билан даволанган. Ойбек Фозилов ички ишлар идораларига берган кўрсатмасида, ҳолатга қонуний ва ҳаққоний баҳо беришларини баён этган.

Ҳолат юзасидан «Xabar.uz» мухбири томонидан олиб борилган журналистик суриштирув давомида мактаб директори: «Мен мактаб таътилидаги одамман. Ўша кун мактабга умуман келмаган эдим ва воқеа ҳақида кейин эшитдим», – дея жавоб берган. Бироқ, гувоҳлар Ойбек Фозиловнинг мактаб директори ва унинг укаси томонидан биргаликда калтаклашганларини билдиришган.

Ички ишлар органлари тергов-суриштирув ҳаракатларидан сўнг жиноят ишлари бўйича Қоракўл тумани суди томонидан иш олиб борилган. Суд ҳужжатларига кўра, таълим даргоҳида муносиб хулқ-атворда бўлмаган ҳатти-ҳаракатларнинг юзага келишига сабабчи бўлган директори Ўлмас Файзуллаевга ҳам, жабрланувчига ҳам бир хил жазо чораси қўлланилган. Яъни ҳар иккиси ҳам жиноят кодексининг 109-моддаси (Қасддан баданга енгил шикаст етказиш) билан айбланган. Ушбу моддага кўра, айбдорга нисбатан бир йиллик озодликни чеклаш жазоси қўлланилади.

Савол туғилиши мумкин? Нега шахсга тан жароҳати ҳам, оғир тан жароҳати олган ҳам бир хил жазога тортилган?

Суд тергови давомида Ойбек Фозилов бунга иқрорлик билдирмаган бўлса-да, уни калтаклаган Алибек Файзуллаев ўринбосар томонидан ўзига ҳам жисмоний тан жароҳати етказганини, ўша куни аввал Қоракўл туманидаги амблатор пунктга, кейин Бухоро шаҳридаги 9-сон оилавий поликлиникасига мурожаат қилгани, сўнгра РШТЁИМ Бухоро филиалига бориб, бошининг пешона соҳасиқисмидаги йиртилган ярани тиктириб қайтганини билдирган. Алибек Файзуллаев РШТЁИМ Бухоро филиали№3539-сонли тиббий маълумотнома ҳамда 9-сон поликлиника травмпункти врачлари томонидан тўлдирилган №42/1802-сонли амблатор маълумотларни суд тиббий экспертизага тақдим этган. Суд ҳукмига кўра, муштлашув пайтида ҳар икки томоннинг ҳам тан жароҳати олгани, суд тиббий экспертиза хулосалари, шунингдек, ҳолатга қонуний баҳо берилган ҳолда юқорида қайд этилган Жиноят кодексининг 109-моддаси билан айбланишган.

Суд ҳукмидан норози томонлар ҳукм ўқиб, эълон қилинган кундан бошлаб, йигирма кун муддат ичида Бухоро вилояти судига апелляция тартибида шикоят киритиши мумкинлиги қайд этилган.

Ойбек Фозилов ҳукмдан норозилигини билдирган. Ва ҳолат юзасидан «Ражабова Клара Зариповна» адвокатлик бюроси раҳбари Клара Ражабова ўз ҳуқуқларидан фойдаланган ҳолда иш олиб борган. Унга кўра, 2023 йилнинг 1 ноябрь куни Бухоро шаҳридаги 9-сон оилавий поликлиника мутахассислари томонидан  Қоракўл туманидан Алижон Файзуллаевнинг 2023 йилнинг март-август ойларида қайси касаллик билан мурожаат қилгани, қандай ташхислар қўйилган ва муолажалар олгани тўғрисида атрофлича ўрганиб чиқилган. Ўрганиш жараёнида фуқаро Алижон Файзуллаев поликлиникага касаллик туфайли умуман мурожаат қилмагани ошкор бўлган. Поликлиника бош врачи ушбу фуқарога, ҳатто, вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик варақаси ҳам очилмаганини билдирган. Худди шунингдек, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ҳам фуқаро Алижон Файзуллаевнинг филиал қабул бўлимига тиббий ёрдам сўраб, мурожаат қилмаганини маълум қилган.

Шундай ҳолатда фуқаро Алибек Файзуллаев травмпункт врачлари томонидан тўлдирилган амблатор маълумотларни, бошининг пешона соҳаси қисмидаги йиртилган ярани тиктириб қайтгани бўйича касаллик варақаларини қандай қўлга киритган, судга тақдим этилган тиббий экспертиза хулосаси-чи, деган савол туғилади. Жавобни эса соҳа мутахассисларидан кутамиз.

Ойбек Фозиловнинг билдиришича, ҳолат юзасидан қайта суд-тиббий экспертиза тайинланган.  

Қоракўл туманидаги 10-умумий ўрта таълим мактаби директори, унинг укаси ҳамда директор ўринбосари ўртасидаги можаролар юзасидан олиб борилган такрорий суриштирувлар давомида бир нечта мактаб жамоаси аъзолари, бундан илгари ҳам ундан жабр кўрган ходимлар ҳам «шундай хулқ-атворли шахс таълим маскани директори бўлиши мумкинми?» деган саволлар билан муносабат билдиришган. 

Бухоро вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Фаррух Қурбоновнинг «Xabar.uz»га маълум қилишича, жорий йилнинг 12 февраль куни 10-умумий ўрта таълим мактаби директори Ўлмас Файзуллаев билан меҳнат шартномаси иш берувчи ташаббуси билан бекор қилинган. Директорнинг лавозимдан олиб ташлангани бўйича буйруққа Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекснинг 161-, 164-, 165-моддаси, Жиноят ишлари бўйича Қоракўл туман судининг ҳал қилув қарори, бошқарманинг ички меҳнат тартиби қоидалари ҳамда ҳолат юзасидан тузилган далолатнома асос қилиб олинган.

Айбига иқрор бўлмаса-да, унинг айби суд мажлисида сўроқ қилинган жабрланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатмалари, шунингдек жиноят ишида мавжуд булган далиллар йиғиндиси билан тўлиқ исботланди.

Лайло Ҳайитова

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг