Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қашқадарёдаги сув омбори юзасидан расмий ахборот берилди

Қашқадарёдаги сув омбори юзасидан расмий ахборот берилди

Фото: Xabar.uz

Қашқадарёдаги сув омбори юзасидан расмий ахборот берилди. 

Бугун, 10 июнь куни Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида жойлашган «Ҳисорак ГЭС» УК бошқармасига қарашли «Ҳисорак» сув омбори тўғонининг чап тарафидан қўшимча туннель очиш мақсадида олиб борилаётган муҳандислик техник тадбирлари вақтида сув сизиб чиқиши ҳолати кузатилган.

Авария оқибатини бартараф этиш мақсадида «Ўзбекгидроэнерго» АЖ бошқаруви раиси раҳбарлигида вилоят Ҳокими, ФВБ, ИИБ бошлиқлари ва бошқа мутасадди ташкилотлардан иборат тезкор штаб тузилиб, махсус техникалар ёрдамида барча зарур муҳандислик тадбирлар олиб борилмоқда.

Вазият Фавқулодда вазиятлар вазирлиги назоратида. Сув омборига шикаст етмаган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Ҳурматли фуқаролар ортиқча хавотирга ўрин йўқ. Вазият тўлиқ назоратга олинган, дейилади ФВВ расмий хабарида. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Ҳисорак» сув омборидан катта миқдорда сув отилиб чиққани хабар берилганди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг