Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қашқадарёда Lacetti 50 метр пастликка қулади, уч киши вафот этган

Қашқадарёда Lacetti 50 метр пастликка қулади, уч киши вафот этган

Қашқадарёнинг Деҳқонобод туманида Lacetti ҳайдовчиси рулда ухлаб қолиши оқибатида машина 50 метр пастликка қулади. Бу ҳақда туман ИИБга асосланиб «Дарё» маълум қилди.

Таъкидланишича, Ғузор туманида яшовчи фуқаро бошқарувидаги Lacetti иштирокидаги ЙТҲ 16 февраль, сешанба куни соат 04:00 да содир бўлган.

«Туманнинг ‘Яшнобод’ маҳалласи ҳудудидан ўтувчи Олмаота—Тошкент—Термиз халқаро автомобиль йўлининг 1299-километрида тонгги 04:00 да Ғузор туманида яшовчи фуқаро бошқарувидаги Lacetti бетон тўсиққа урилиб, уни четга суриб ташлаб, 50 метр пастликка қулаган. Оқибатда машина йўловчиларидан уч нафари воқеа жойида вафот этган. Ҳайдовчи ва бир нафар йўловчи эса туман шифохонасига ётқизилган», — дейди Дилшод Мирзаев.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг