Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Ўзэнергоинспекция»: Бухорода бир неча юз миллионлик ўғирликлар аниқланди

«Ўзэнергоинспекция»: Бухорода бир неча юз миллионлик ўғирликлар аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро шаҳар бўлими, «Ўзэнергоинспекция» ҳудудий бошқармаси ва ЭТК ходимлари ҳамкорлигида назорат тадбири ўтказилган.

«B.B.» МЧЖ раҳбари Б.И. ва бошқалар Саноатчилар кўчасидаги кўп қаватли савдо ва маиший хизмат кўрсатиш мажмуасини барпо этишда тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, жами 433,5 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Қоровулбозор туман бўлими ва туман ЭТК ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган назорат тадбирида «Ҳ.А.» МЧЖни норасмий бошқариб келган фуқаро Ш.Ҳ. сув ресурсларини кўп талаб қиладиган майдондаги экинларни суғориш учун ўрнатилган электр ҳисоблагич схемасини ўзгартириб, жами 152 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг