Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Олмалиқда 50 ёшли шахс ЙТҲ қурбони бўлди

Олмалиқда 50 ёшли шахс ЙТҲ қурбони бўлди

Олмалиқ шаҳрида пиёда машина уриб кетиши оқибатида ҳалок бўлди.

Жорий йилнинг  8 октябр куни соат тахминан 00:05 ларда, Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳар, А.Темур кўчасида ҳайдовчи, 2005 йилда туғилган О.Ш «Нексия-3» русумли транспорт воситасини бошқариб кетаётиб, тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётган пиёда —1974 йилда туғилган У.Ани уриб юбориб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.  

ЙТҲ натижасида пиёда олган тан жарохатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Олмалиқ шаҳар ИИБ Тергов бўлими томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг