Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентда тақиқланган ташкилотнинг саккиз аъзоси қўлга олинди

Тошкентда тақиқланган ташкилотнинг саккиз аъзоси қўлга олинди

Фото: ИИББ.

2023 йилнинг 20 май куни, ҳуқуқни мухофаза қилувчи идоралар ҳамкорлигида «Тавҳид ва жиҳод катибаси» («ТЖК», Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2016 йил 26 сентябрдаги қарори билан террористик ташкилот деб топилиб, мамлакатимиз ҳудудида унинг фаолияти тақиқланган) номли террорчилик ташкилотининг 8 нафар яширин аъзолари ушланди.

Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар бермоқда. 

Улар Тошкент шаҳри ҳудудида жамоавий йиғинлар ўтказиб, келгусида Сурия давлати ҳудудида фаолият юритаётган террорчилик ташкилотларининг сафига бориб қўшилишни режалаштириб, террорчилик ташкилоти етакчилари билан интернет тармоғи ва турли ижтимоий мессенжерлар орқали алоқа ўрнатиб, уларнинг кўрсатмалари асосида аҳоли орасида ташкилот ғояларини тарғиб қилиш ва ташкилот сафини кенгайтириш билан шуғулланиб келганлар, дейилади хабарда.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Тошкет шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчиларга нисбатан қамоқ тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган.

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг