Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ИИББ Тошкентда одам отиб кетилгани ҳақидаги хабарга муносабат билдирди

ИИББ Тошкентда одам отиб кетилгани ҳақидаги хабарга муносабат билдирди

Фото: «Xabar.uz»

Ижтимоий тармоқларда Миробод туманида бир фуқаро отиб кетилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Пойтахт ИИББ ушбу маълумотлар ёлғон эканини маълум қилди.

Тошкент шаҳар ИИББ хабарига кўра, жорий йилнинг 21 ноябр куни тахминан соат 22:30 ларда Миробод тумани Нукус ва Авлиёота кўчалари чорраҳасида 1998 йилда туғилган Б.Б. бошқарувидаги Hyundai sonata русумли автомобилда пиёдани уриб юборган. 

Оқибатда пиёда, 1982 йилда туғилган Ф.К. шифохонага олиб борилган, аммо шифокорларнинг саъй-ҳаракатларга қарамай вафот этган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг