Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Чимёнда тоби қочган йигит 3000 метр баландликдан олиб тушилди

Чимёнда тоби қочган йигит 3000 метр баландликдан олиб тушилди

Кеча, 12 август куни соат 12:46 да Тошкент вилояти ФВБ Тезкор бошқарув маркази 1050 қисқа рақамига Бўстонлиқ тумани «Чимён» МФЙ ҳудудидаги «Катта чимён» тоғида 1 нафар йигитга зудлик билан ёрдам зарурлиги ҳақида хабар келиб тушган.

Унга кўра, Чимён ёнғин-қутқарув отряди қутқарувчилари айтилган манзилга зудлик билан етиб бориб, тоби қочиб қолган йигитга биринчи тиббий ёрдам кўрсатган. 

Сўнг йигитни денгиз сатҳидан 3100 метр баландликдан хавфсиз ҳудудга олиб тушиб, тез тиббий ёрдам ходимларига топширилган. 

Йигитнинг ҳёатини сақлаб қолган қутқарувчилар.

Қайд этилишича, ҳозирда унинг аҳволи яхши.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг