Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бугун Чинозда даҳшатли ЙТҲ содир бўлди. Қурбонлар кўп

Бугун Чинозда даҳшатли ЙТҲ содир бўлди. Қурбонлар кўп

Жорий йилнинг 13 сентябрь куни соат 00:10 ларда Тошкент вилояти Чиноз тумани, Кўтарма МФЙ ҳудудидан ўтган М-39 «Тошкент-Термиз» автомобиль йўлининг 858-километрида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар берди.

Бошқарувини йўқотган «Нексия-3» йўлни иккига ажратиб турувчи бетон тўсиқдан йўлни қарама-қарши томонига ўтиб кетган ва қаршисидан келаётган «Ласетти» билан тўқнашган. Текширув жараёнида иккала ҳайдовчи ҳам хавфсизлик камарини тақмагани аниқланди.

Натижада, «Нексия-3» русумли автомобиль ҳайдовчиси 34 ёшли Т.С., «Ласетти» русумли автомобиль ҳайдовчиси 39 ёшли Ф.Н. ҳамда ушбу автомобиль йўловчилари 40 ёшли Э.Х. ва 25-30 ёшлардаги аёл (шахсига аниқлик киритилмоқда) оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этишган.

Шунингдек, «Ласетти» русумли автомобиль йўловчилари 29 ёшли К.Б. ва 44 ёшли Ю.Ҳ.лар тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Чиноз тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 266-моддаси 3-қисми «а» банди (одамлар ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг