Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бўстонлиқда раҳбар ва назоратчи 1,2 млрд сўмни ўзлаштириб юборди

Бўстонлиқда раҳбар ва назоратчи 1,2 млрд сўмни ўзлаштириб юборди

Фото: Прокуратура департаменти.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бўстонлиқ туман бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган.

Маълум бўлишича, «A.I.» МЧЖ раҳбари А.С., «S.S.» МЧЖ ҚК собиқ техник назоратчиси З.Х. ва бошқалар ҳудуддаги 2 та МФЙда сув таъминоти тизимларини қуриш ва реконструкция қилишда амалда бажарилмаган ишларни қўшиб ёзиш орқали 1,2 млрд сўмни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг