Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Андижонда 5 киши алкоголли ичимликдан заҳарланиб вафот этди

Андижонда 5 киши алкоголли ичимликдан заҳарланиб вафот этди

Фото: Xabar.uz

Андижонда беш киши конякдан заҳарланиб вафот этди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси хабар берди

2024 йил 22-26 декабрь кунлари Андижон вилоятида 22 нафар фуқаро Ўзбекистон Республикаси акциз маркаси ёпиштирилган “Ўзбекистон” номли коняк истеъмол қилганликлари оқибатида шифохонага ўткир заҳарланиш ташхиси билан ётқизилган.

Шифокорлар томонидан кўрсатилган зарур тиббий ёрдамга қарамасдан, уларнинг 5 нафари вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. 

Mазкур жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари вилоят прокуратураси терговчилари раҳбарлигида тузилган вилоят ИИБ тергов департаменти, ИЖҚК департаменти терговчиларидан иборат тезкор тергов гуруҳи томонидан олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг