Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тақиққа қўйилган «Malibu-2»ни алдаб сотган шахсга жиноят иши қўзғатилди

Тақиққа қўйилган «Malibu-2»ни алдаб сотган шахсга жиноят иши қўзғатилди

2020 йилнинг 25 март куни Шайхонтоҳур туманида 41 ёшли Р.М. ўзига тегишли «Malibu-2» русумли автомашинаси банк томонидан тақиққа қўйилганлигини билган ҳолда, ушбу автомашинани 28 ёшли А.Қ. га 28.000 АҚШ долларига сотишни ваъда қилади.

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, у автомашинада ҳеч қандай тақиқ йўқлигига А.Қ.ни ишонтириб, 28.000 АҚШ долларини қўлга киритади. «Malibu-2»ни А.Қ. нинг номига расмийлаштириш жараёнида у тақиқда эканлиги ошкор бўлганидан сўнг, аввал олган 28.000 АҚШ долларини қайтариб беришини айтиб, ваъда қилиб, автомашинани ўзи билан олиб кетиб, берган ваъдаси устидан чиқмасдан, пул маблағларини ўзининг эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Р.М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Дастлабки тергов жараёнида Р.М. гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг