Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Махсус комиссия қарори билан янги ўзгаришлар жорий этилди (инфографика)

Махсус комиссия қарори билан янги ўзгаришлар жорий этилди (инфографика)

Фото: ИИББ

«Юксалиш» умуммиллий ҳаракати Республика махсус комиссия қарори билан жорий этилган ўзгаришлар ҳақида инфографика тайёрлади.

Республика махсус комиссияси қарорига мувофиқ:

2020 йил 10 майга қадар

  • Коронавирус инфекцияси кенг тарқалишининг олдини олиш бўйича барча чекловлар чоралари узайтирилади.
  • Йўловчи ташиш фаолияти билан боғлиқ барча лицензиялар бўйича ариза қабул қилиш ва лицензияларни кўриб чиқиш ҳамда бериш вақтинча тўхтатилади.

2020 йил 1 июнга қадар

  • Хорижий фуқароларга берилган виза муддатлари автоматик тарзда узайтирилади.
  • Визасиз кириш ҳуқуқига эга давлатлар фуқароларига мамлакатдан чиқиб кетишига рухсат берилади. Уларга нисбатан жавобгарлик чоралари қўлланилмайди.

Муддати тугайдиган қуйидаги ҳужжатларнинг амал қилиш муддати 2020 йил 1 июлга қадар узайтирилган деб ҳисобланади:

— барча рухсат бериш хусусиятига эга бўлган лицензия ва рухсатномалар;

— шахсни тасдиқловчи;

— автотранспорт воситаларини бошқариш учун талаб қилинадиган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг