ХЖС Путинни ҳибсга олмаган Мўғулистонни жазолай олмайди — Politico
Халқаро жиноий суд (ХЖС) Владимир Путинни ҳибсга олишни рад этган Мўғулистонни жазолай олмайди, деб ёзди Politico.
Бу ҳақда нашрга Венгрия ҳуқуқий тадқиқотлар институти катта илмий ходими Тамаш Ҳоффман маълум қилган. Таъкидланишича, Мўғулистон учун бунинг жиддий оқибатлари йўқ.
Ҳоффманга кўра, ХЖСга аъзо мамлакатлар ассамблеяси Мўғулистоннинг амал қилмаслик тартиби деб аталадиган ҳаракатларини қоралаши мумкин. Аммо қоидабузарликка йўл қўйган мамлакат учун санкциялар каби жиддий чоралар кўзда тутилмаган.
Россия президенти Владимир Путин 2 сентябр куни расмий ташриф билан Мўғулистонга борди. Бу унинг Рим статутини имзолаган ва Халқаро жиноий суд (ХЖС) юрисдикциясини қабул қилган давлатга биринчи сафари. Суд Путинни Украинага бостириб киргани учун ҳарбий жиноятларда гумонлаб ҳибсга олишга ордер берган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter