Хитойда бир йўла икки ўлим жазоси ижро этилди

Хитойда 20 январ куни бир йўла икки ўлим жазоси ижро этилди.
Қатл этилганларнинг биринчиси — 21 ёшли Сюй Цзяцзин. У 2024 йилнинг 16 ноябр куни Цзянси провинциясининг Исин шаҳридаги Уси санъат ва технологиялар профессионал коллежида пичоқбозлиқ уюштирган. Оқибатда 8 киши ҳалок бўлган, 25 киши тан жароҳати олган. Полиция маълумотига кўра, жиноятчи шу коллеж ўқувчиси, у 2024 йилда битирув имтиҳонида йиқилган. Диплом ололмагани ва амалиётда яхши пул тўланмагани учун жаҳл устида жиноятни амалга оширганига иқрор бўлган.
Иккинчи қатл этилган — 62 ёшли Фан фамилияли шахс. 2024 йилнинг 11 ноябрида Чхужай шаҳрида йўлтанламас машинасини «Чхужай Стадиум» спорт маркази югуриш йўлагида одамлар устига ҳайдаган. Оқибатда 35 киши ўлган, 43 киши жароҳатланган. У оилавий ажримининг молиявий жиҳатларидан норозилигини шу тариқа ифодалаб, бегуноҳ инсонларнинг қонини тўккан.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter