Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Венесуэла алкогол ва пиротехникани тақиқлаб қўйди. Бу муҳим сиёсий тадбир билан боғлиқ

Венесуэла алкогол ва пиротехникани тақиқлаб қўйди. Бу муҳим сиёсий тадбир билан боғлиқ

Венесуэла ҳукумати мамлакатда бўлиб ўтадиган президентлик сайловлари вақтида қатор тақиқлар жорий этилишини маълум қилди, деб ёзади «РИА Новости».

Шунингдек, хавфсизлик чоралари ҳам кучайтирилади.

Президентлик сайловлари чоғида Венесуэла ҳукумати чегара назоратини кучайтириш ва қатъий тақиқлар жорий этиш, хусусан, алкоголли ичимликлар ва пиротехника маҳсулотларини сотиш, шунингдек, оғир техниканинг ҳаракатланиши бутунлай тақиқланишини эълон қилди.

Тақиқ сайлов жараёнини бузиши, сайлов комиссиялари ва сайлов участкалари фаолиятига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган оммавий йиғилишлар, намойишлар ва бошқа оммавий тадбирларни ўтказишни ўз ичига олади. Бундан ташқари, 2019 йилдан буён мамлакатда ўткир кесувчи қуроллар ва ўқотар қуролларни олиб юриш тақиқланган - бу тақиқ ҳам ўз кучида қолмоқда.

Венесуэлада президентлик сайловлари 28 июль куни бўлиб ўтади. Ғолиб овоз бериш натижаларига кўра аниқланади - кўпчилик овозни олган номзод ғолиб бўлади. Мамлакатнинг янги сайланган президентининг ваколат муддати 6 йилни ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, Николас Мадуро 2014 йилдан буён мамлакатни идора қилмоқда. Ғарб давлатлари уни демократик сайловлар билан ҳокимиятга келган дея ҳисобламайди ва бир қанча санкциялар жорий этган. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг