Туркиядаги курортда фожиа: қурбонлар сони кескин ортди
Туркиянинг тоғ-чанғи курортидаги ёнғин қурбонлари сони 66 кишига етди.
AP агентлигининг мамлакат ички ишлар вазири Али Ерликаяга асосланиб хабар беришича, яна камида 51 киши жароҳат олган.
«Биз чуқур қайғудамиз. Афсуски, ушбу меҳмонхонада содир бўлган ёнғин натижасида биз 66 кишини йўқотдик», деди вазир воқеа жойини кўздан кечиргандан сўнг журналистларга.
Болу вилоятидаги Карталкая тоғ-чанғи курортида сешанбага ўтар кечаси ёнғин чиқди. Аввалроқ 10 киши ҳалок бўлгани хабар қилинганди. Меҳмонхонада 234 нафар меҳмон рўйхатдан ўтган. Вилоят губернаторлиги уларнинг барчаси Туркия фуқаролари эканлигини билдирди. Ёнғин сабаблари ҳозирча маълум эмас.
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter