Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистонликлар 2024 йилда банклардан қарийб 9,5 млрд доллар сотиб олган  

Ўзбекистонликлар 2024 йилда банклардан қарийб 9,5 млрд доллар сотиб олган  

2024 йилда банклар ҳамда жисмоний шахслар ўртасидаги чет эл валютаси олди-сотди операциялари айланмасининг умумий ҳажми 2023 йилга нисбатан 19 фоизга (4 млрд долл) кўпайиб, 25,5 млрд долларни ташкил этди.

Бу ҳақда Марказий банкнинг жисмоний шахсларнинг валюта операциялари бўйича қисқача шарҳида маълум қилинди.

Қайд этилишича, мазкур даврда жисмоний шахслар томонидан банкларга 16,1 млрд доллар миқдоридаги ёки 2023 йилга нисбатан 31 фоизга кўп (2023 йилда 12,3 млрд долл) чет эл валютаси сотилган.

Шу билан бирга, жисмоний шахслар томонидан банклардан харид қилинган чет эл валютаси ҳажми 2023 йилга нисбатан 3 фоизга ўсиб, 9,4 млрд долларга етди (2023 йилда 9,1 млрд долл).

Натижада, жисмоний шахслар томонидан банкларга сотилган чет эл валютаси ҳажми сотиб олинган чет эл валютаси ҳажмидан 6,7 млрд долларга кўп бўлиб, ушбу ижобий фарқ ўз навбатида ички валюта бозорида қўшимча таклиф манбаи бўлиб хизмат қилган.

Таъкидланишича, банкларнинг валюта айирбошлаш инфратузилмасини ривожлантириш, уларнинг тармоғини кенгайтириш ва узлуксиз фаолият юритишини таъминлаш борасида тегишли чора-тадбирлар амалга ошириб борилмоқда.

Хусусан, аҳоли учун валюта айирбошлаш инфратузилмаси қамровини кенгайтириш мақсадида, банкларнинг республика бўйлаб валюта айирбошлаш шохобчалари умумий сони йил давомида 20 фоизга ошиб, 6,2 мингтага етказилган. Бунда, 24/7 режимида ишлайдиган автоматлаштирилган валюта айирбошлаш банкоматлари сони 3,4 мингдан ортиқ бўлиб, улар аҳоли гавжум жойлар, туристик ҳудудлар, аэропортлар, вокзаллар, меҳмонхоналар ва савдо мажмуаларида жойлаштирилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг